Самарқанд ҳокими телеэфирда очиқ мулоқот ўтказади

Дата: 16:27, 15-07-2014.

Тошкент. 15 июл. ЎзТАГ – 17 июлда Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Мирзаев “Самарқанд” вилоят телеканали орқали намойиш этиладиган очиқ мулоқот ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вилоят ҳокимиятидан хабар қилишларича, мулоқот давомида инвестицион муҳитни яхшилаш, тадбиркорлик учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ушбу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш масалалари кўриб чиқилади.
Саволларни олдиндан телефон, электрон почта орқали юбориш ёки тўғридан-тўғри эфир пайтида бевосита ҳокимнинг ўзига бериш мумкин.
Самарқанд вилояти ҳокимиятининг маълумотида қайд этилишича, ҳудуд аҳолисининг фикр ва мулоҳазалари тадбиркорлик соҳаси ривожига катта ҳисса қўшиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: