Самарқанд шаҳри маъмурияти Янги йилни оила даврасида кутиб олишга чақирди

Дата: 16:52, 18-12-2015.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Самарқанд шаҳри ҳокимияти Янги йилни оила даврасида кутиб олишга чақирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни кутиб олиш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

“Самаркандский вестник” газетасида жойлаштирилган маълумотга кўра, ресторан, кафе ва барлар фаолиятига чекловлар белгиланди.

“Янги йил байрами кунларида кўнгилочар муассасаларга соат 23:00га қадар ишлаш тавсия этилди, бунда тўпланган меҳмонлар сони 400 кишидан ошмаслиги керак. Янги йил оилавий байрам эканлиги инобатга олинган ҳолда, 31 декабрь куни бундай муассасалар ёпилади. Ҳар бир киши байрамни оила даврасида кутиб олиши зарур”, - дейилади мақолада.

Шунингдек, йиғилишда “шаҳар кўчаларида байрам шукуҳини яратиш, хиёбон ва биноларни безаш, майдонлар ва ташкилотларда арчалар ўрнатиш, хайрия ва маданий тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди”.

Бундан ташқари, хавфсизликни таъминлаш масаласига алоҳида тўхталинди. Одамлар тўпланадиган жойларда ИИБ ходимлари ва жамоат ташкилотлари ишчиларидан иборат гуруҳлар навбатчилигини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Пиротехника воситаларининг сотилишини чеклашга алоҳида берилиши кераклиги айтилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: