Самарқанд суди ўқитувчи Еникеева иши бўйича ҳайдовчига ҳукмни ўз кучида қолдирди

Дата: 16:38, 24-05-2018.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ўқитувчи Еникеева иши бўйича ҳайдовчига ҳукмни ўз кучида қолдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) суд муассасасиннг Фейсбук саҳифасига таянган ҳолда.

“Бугун, 22 май куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман судининг ўқитувчи Диана Яникеева ўлими ҳолати бўйича 2018 йил 1 майда чиқарилган ҳукмидан норози бўлиб, судланувчи Акром Элмуродов ва унинг ҳимоячиси томонидан апелляция тартибида келтирган шикояти асосида жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқди”, - дейилади суд қарорида.   

“Суд мажлисида судланувчи ва унинг ҳимоячиси тайинланган жазони енгиллаштириб, уни қамоқдан озод қилишни ва моддий ҳамда маънавий зарар ҳажмини камайтиришни сўрашган эди”, - деб таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йил майда ҳайдовчи А. Элмуродов ўқитувчи Д. Еникеевани босиб кетган, сўнгра Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266 моддасига мувофиқ, 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, суд айбланувчидан жабрланувчи фойдасига 19,8 млн сўм моддий ҳамда 25 млн сўм маънавий зарар ундирилиши белгилаган еди.

 

Сурат манбаи: http://nigramma.ru/?p=90117

Янгилик билан ўртоқлашиш: