Самарқанд тадбиркорлари биржа савдоларидаги баҳсли масалалар юзасидан мурожаат қилиш тартибларига ўқитилди

Дата: 18:04, 21-01-2016.

Самарқанд. 21 январ. ЎзТАГ – Самарқандда электрон савдоларидаги баҳсли масалалар юзасидан хўжалик судига мурожаат қилиш тартиблари бўйича ўқув семинари ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Молия вазирлигидан маълум қилишларича, ўқув семинарига бюджет ташкилотлари ва кичик бизнес субъектлари вакиллари, шунингдек, маҳаллий бошқарув органларининг масъул ходимлари таклиф этилган.

Семинар Ғазначилик бошқармасининг Самарқанд вилояти бўйича бўлими томонидан ЎзРТХБ (Ўзбек республика товар хом-ашё биржаси) вилоят филиали томонидан ташкил қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: