Самарқанд ва Истамбул орасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилади

Дата: 15:25, 14-08-2017.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясида Ўзбекистон ва Туркия авиация маъмуриятлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Музокараларда икки мамлакат авиакомпаниялари ўртасида янги йўналишларни очиш ва тижорий ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Томонлар Турк Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида йўловчилар сонини кўпайтириш ва икки давлат сайёҳлик салоҳиятини ошириш бўйича манфаатли ҳамкорликка ишончи билдирдилар”, - деб таъкидлашди Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Давлат инспекциясида.

Маслаҳатлашувлар якуни бўйича мажлис Баённомаси имзоланди, унга мувофиқ икки давлатнинг тайинланган авиакомпанияларига Самарқанд ва Истанбул шаҳарлари ўртасида 2017-2018 йилги қишки навигация даврида ҳафтасига бир маротаба мунтазам рейсни, ёзги жадвалдан бошлаб эса – ҳар бир авиаташувчи томонидан ҳафтасига икки парвозни амалга ошириш ҳуқуқи берилди. Айни пайтда, Тошкент ҳамда Истанбул ўртасида амалга оширилувчи рейслар сони ўзгаришсиз қолади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: