Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим туманларида дўл тушиши мумкин
Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – 4 августда Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим туманларида дўл тушиши мумкин, дея хабар қилинади душанба куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сайтида.
“Диққат! 4 август куни об-ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақатгина Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ содир бўлиши мумкин”, - дейилади муассаса сайтида жойлаштирилган хабарда.
Республиканинг баъзи ерларида дўл тушиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилган.
“Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз”, - дея таъкидланади хабарда.