Самарқанд вилоят прокуратураси ўзбек журналистини ҳимоя қилишга ваъда берди

Дата: 17:05, 29-03-2018.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Самарқанд вилоят прокуратураси ноъмалум кишилардан таҳдид олган ўзбек журналисти Каримберди Тўрамуродни ҳимоя қилишга ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлими ҳақида мақолалардан кейин ноъмалум кишилардан таҳдид олган самарқандлик журналистнинг ўзи Facebookда маълум қилди. Маълумки, марҳум Д. Еникеева олдинроқ Каттақўрғонда мажбурий ишлар чоғида юк автомобили остида қолиб кетган эди.

“Дўстлар, хавотирлар ортда қолди. Бугун менга Тошкентдан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан қўнғироқ бўлди. Сизни вилоят прокуратурасига чақиришади, ким қанақа таҳдид қилган бўлса, ҳаммасини ёзиб беринг, хавотир олманг, сиз ҳимоядасиз ва хавфсизлигингиз назоратимизда. Ўзингизга нисбатан салгина шубҳали ҳаракатни сезсангиз, мана шу телефонга тўғридан-тўғри чиқинг ва биз сиздек журналистларни ҳимоя қила оламиз, дейишди”, - деб иқтибос келтиради журналист бўлган мулоқотдан.

К. Тўрамурод ниҳоят, енгил нафас олганини маълум қилди.

Шундан кейин уни Самарқанд вилоят прокуратурасига чақиришди, бу ерда у кимлар томонидан қандай таҳдидлар олганини айтиб, тегишли чора кўришларини сўраб, расман ариза билан мурожаат қилди.

Эслатиб ўтамизки, бир ҳафта олдин Каримберди Тўрамурод Диана Еникееванинг ўлими ҳақида мақолалардан кейин ноъмалум кишилардан таҳдид олганини хабар қилган эди. Унинг мурожаати Facebookнинг ўзбек сегментида катта акс-садо берди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2018/03/26/journalist/

Янгилик билан ўртоқлашиш: