Самарқанд вилояти солиқчилари қиймати 3,2 млн сўмлик дориларни олиб қўйдилар

Дата: 14:56, 22-02-2017.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Январда Самарқанд вилояти давлат солиқ идоралари томонидан беш ҳолатда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний равишда дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланувчи ҳуқуқбузарлар аниқланиб, улардан 3,2 миллион сўмлик дори воситалари олиб қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Солиқчиларнинг маълумотларига кўра, рейдлардан бирида фуқаро У.Дониёров ҳеч қандай ҳужжатсиз, ноқонуний равишда дори-дармон воситаларини сотаётгани аниқланди. Ундан қиймати 1,6 млн сўмлик 53 турдаги дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси ҳамда солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўлими ходимларининг 30 январь куни ҳамкорликда ўтказган тадбирида “Пайариқ деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятининг Давтепа филиалида фуқаро Д.Шаропов ноқонуний равишда дори-дармон воситалари савдоси билан шуғулланаётгани аён бўлди. Ундан тегишли ҳужжатлар асосида 1,7 млн сўмликдан зиёд 184 турдаги дори-дармон воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Эслатиб ўтмизки, Самарқанд вилоятида 685 хўжалик субъекти дори дармонлар сотиш билан шуғулланади. Яна уч корхона фармацевтика фаолиятида машғул.

Янгилик билан ўртоқлашиш: