Самарқанд вилояти Ўзбекистонда рўйхатга олинган никоҳлар сони бўйича етакчилик қилмоқда
Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Самарқанд вилояти Ўзбекистонда рўйхатга олинган никоҳлар сони бўйича етакчилик қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистонда Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг маълумотларига таянган ҳолда.
Бошланғич маълумотларга кўра, 2018 йил январ-ноябрда Самарқанд вилоятида 33605 никоҳ рўйхатга олинган, бу эса 2017 йилнинг муқобил давридагидан 2,9% камдир (34601).
Ундан кейинги ўринларда Фарғона (32095, +5,6%, 30392), Қашқадарё (28481, -0,8%, 28699), Андижон (26931, +7,5, 25053), Наманган (24044, +0,5%, 23936), Сурхандарё (23979, -4,6%, 25134), Тошкент (22898, +6,2%, 21565) вилоятлари ва Тошкент (18904, +6,3%, 17792) шаҳри бормоқда.
Яна қуйироқда Бухоро (14134, -1,5%, 14351), Хоразм (13626, -1,7%, 13866), Қорақалпоғистон Республикаси (13007, +2,3%, 12717), Жиззах (12664, +7.1%, 11819), Навоий (8405, +0,5%, 8364) ва Сирдарё (7460, +11,4%, 6699) вилоятлари бормоқда.
Қайд этиш зарурки, фақат беш вилоят – Бухоро, Қашқадарё, Самарқан, Сурхандарё ва Хоразм вилоятларида никоҳлар сони пасайгани кузатилган, қолган бошқа тўққиз вилоятда эса улар сони ўсган. Шу билан бирга, никоҳлар сони ўсишининг энг юқори кўрсаткичларини аҳоли сийрак жойлашган Сирдарё вилояти кўрсатмоқда.
Сурат манбаи: https://www.prozeny.cz