Самарқанд вилоятида 95 та маданият ва ҳордиқ маркази рўйхатга олинган
Тошкент. 8 апрель. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида 95 та маданият ва ҳордиқ маркази рўйхатга олинган. Ушбу маълумотлар Маданият ва спорт ишлари бўйича вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган брифинг доирасида эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Маданият ва спорт ишлари бўйича вилоят бошқармаси бошлиғи К. Мизомовнинг айтишига кўра, кўплаб марказлар капитал таъмирга муҳтож. 2014 йилда улардан 17 таси реконструкция қилинади, бир бино эса янгидан қурилади.
Брифинг Ўз.Р Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июнда эълон қилинган “2013-2018 йилларда аҳоли замонавий маданий ҳордиқ марказларини шакллантириш чоралари ҳақида”ги қарорнинг қандай амалга оширилаётганлигига бағишланди.