Самарқанд вилоятида ҳайдовчи эътиборсизлиги туфайли ЙТҲ содир бўлди

Дата: 16:51, 31-01-2018.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида ҳайдовчи эътиборсизлиги туфайли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти сайтида хабар берилмоқда.

“ЙТҲ 28 январь куни соат 20:00да Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, “Пахтаобод” МФЙ, “Чоржуй” қишлоғи ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 9 километрида ҳайдовчининг уяли телефон аппаратини заряд қилиш учун қўйиши вақтида содир бўлди”, - дейилади хабарда.

1989 йилда туғилган, Иштихон туманида яшовчи Н. исмли ҳайдовчи ўзи бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинада ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўловчи А. исмли шахснинг уяли телефон аппаратини заряд қилиш учун қўйиши вақтида эътиборини сусайтириши натижасида бошқарувни йўқотиб, ўзидан олдин ҳаракатланиб кетаётган “ГАЗ-5327” русумли автомашинанинг орқа томонига урилган, натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, “Нексия” русумли автомашинада бўлган 4 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 2 нафари РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Сурат манбаи: http://www.amur.info/news/2017/09/18/129970

Янгилик билан ўртоқлашиш: