Самарқанд вилоятида икки автоўғри ушланди

Дата: 20:40, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида икки автмобиль ўғриси ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида номаълум шахс кўчада қаровсиз қолдирилган “Хосса” қишлоғида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаронинг ишонч қоғози орқали бошқарувидаги “Нексия” автомашинасини ҳайдаб қочиб кетди”, - дейилади сешанба куни тарқатилган хабарда.

Шундан кейин таъкидланишича, ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчилар 1991 йилда туғилган икки нафар шахс содир этганликлари аниқланиб ушланди.

Ҳозирги пайтда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: