Самарқанд вилоятида икки ТИИБ бошлиқлари тайинланди
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида икки туман ички ишлар бўлими (ТИИБ) бошлиқлари тайинланди, деб хабар беради Газета.uz.
“Самарқанд вилоятининг икки тумани – Ургут ва Булунғур туманларида туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари тайинланди”, - дейилади нашр маълумотида.
Ўзбекистон ИИВнинг “Постда” газетасининг хабарига кўра, подполковник Актам Усмонов Ургут тумани ИИБ бошлиғи этиб, подполковник Дониёр Ашуров эса Булунғур тумани ИИБ раҳбари этиб тайинланган.