Самарқанд вилоятида икки туман ҳокими вазифасидан бўшатилди

Дата: 17:14, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Нарпай туманлари ҳокимлари Баҳодир Садуллаев ва Суюн Раззоқовлар вазифаларидан бўшатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Вилоят ҳокимияти матбуот хизмати маълумотларига кўра, кадрлар ўзгаришлари икки туман ҳалқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиясида амалга оширилиб, унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев чиқиш қилган.
     Хабарларга кўра, илгари Оқдарё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Ботир Қодиров Самарқанд тумани ҳокими этиб тайинланди, Нарпай тумани ҳокими вазифасига эса Баҳодир Юсупов қўйилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: