Самарқанд вилоятида қизча икки ойлик укаси бўлган бешикни ёқиб юборди

Дата: 17:02, 12-11-2018.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида қизча икки ойлик укаси бўлган бешикни ёқиб юборди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“10 ноябр куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 6 ёшли қизалоқ оила аъзолари томонидан назоратсиз қолдирилиши натижасида гугурт ўйнаб хонадаги бешикни ёқиб юборган. Олов ота-она томонидан ўчирилган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарида.

Ёнғин натижасида қизалоқ ва унинг бешикда ётган икки ойлик укаси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

 

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: