Самарқанд вилоятида оилавий-маиший жиноятлар сони 3,8% қисқарди
Тошкент. 25 июл. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида 2014 йилнинг беш ойида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларининг якунлари кўриб чиқилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилнинг беш ойида вилоят ҳудудида умумий жиноятчилик кўрсаткичлари 0,2% пасайди. Шунингдек, жиноятлар сони 0,3%, оилавий-маиший жиноятлар сони эса 3,8% қисқарди. Бундан ташқари, жамоатчилик ва тармоқ мутахассислари томонидан 30 жиноятнинг олди олинди. Улар орасида вояга етмаганлар орасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳам бор”, - деб таъкидлади Самарқанд Ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Ж.Қодиров.