Самарқанд вилоятида тўйларни камтар ўтказиш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди

Дата: 16:18, 20-10-2017.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида Тўй, оилавий тантаналар, маросим ва дафн маросимларини камтар ўтказишни мувофиқлаштириш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг тегишли қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжат матнига мувофиқ, бу ташаббус билан “Маҳалла”, “Нуроний” жамоатчилик фондлари, республика Маънавият ва маърифат маркази ва вилоят аёллар қўмитаси чиққан.

Кенгаш олдига туман ва шаҳарлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида кўп йиллик тажрибага эга бўлган фаоллар, фахрийлардан иборат жамоатчилик комиссиялари ташкил этиш ва тўй ва маросимларин назорат қилиб бориш, жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, тегишли чоралар кўриш вазифалари қўйилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: