Самарқанд вилоятида яшовчи 16 ёшли ўсмир автомобилни олиб қочганлик учун кўлга олинди

Дата: 15:44, 14-04-2016.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида яшовчи 16 ёшли ўсмир автомобилни олиб қочганлик учун кўлга олинди, деб хабар беради Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

 “Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ИИБ шу туманда истиқомат қилувчи

фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Nеxia” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган”, - дейилади хабарда.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Ғужумсой маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилди. Жиноятни содир этишда гумонланган шахс шу туманда яшовчи 16-ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: