Самарқанд вилоятида яшовчи киши ўғлининг хотинини ўлдириш учун қотил ёллашга уринди

Дата: 17:07, 19-05-2017.

Самарқанд. 19 май. ЎзТАГ – МХХ Самарқанд вилояти бошқармасининг оператив ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан биргаликда Тойлоқ туманида буюртма қотилликнинг содир этилиши олдини олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимининг расмий хабарига асосланган ҳолда.

Ушбу туманда яшовчи 65 ёшли Умарқул Қодиров келини Абдуллаевани (тергов манфаатлари юзасидан исм-шарифлар ўзгартирилган) ўлдириш қотил излаган ва бунинг учун $2 минг тўламоқчи бўлган.

“Бунинг сабаби оддий хасислик бўлиб чиқди. Қодировнинг ўғли хотини билан ажрашиш жараёни бўлиб, қонунга мувофиқ, келин умумий мулкка даъво қилиши мумкин бўлган. Умарқул Қодиров келинига ажрашганидан кейин бир тийин ҳам бермаслигини бир неча бор айтиб юрган”, - деб таъкидлашди куч тизими матбуот хизматида.

Ёлланма қотил сифатида иш олиб борган оператив ходим қатнашган махсус операция чоғида У.Қодиров гўёки келинининг ўлимини тасдиқловчи фотосуратни кўрганидан сўнг $2 минг бераётганида қўлга олинди.

Ушбу факт юзасидан У.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 (жиноят содир этишга тайёргарлик) ва 97 (қасддан одам ўлдириш) моддалари бўйича жиноят иши очилди. Тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: