Самарқанд вилоятида ёғ, шакар ва унга ягона нархлар белгиланди

Дата: 17:32, 19-12-2016.

Самарқанд. 19 декабр. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятида ёғ, шакар ва унга ягона нархлар белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят ҳокимиятининг расмий сайтида таъкидланишича, маҳсулотларнинг нархлари бир кишига белгиланган меъёрга мувофиқ ўрнатилган. Хусусан, 1 кг ун 1050 сўм ($0,15), 1 кг ёғ 5400 сўм ($0,80), 1 кг шакар 4800 сўм ($0,71) туради.

Аҳолида юқоридаги аҳсулотлар таъминоти билан муаммолар юзага келган ҳолда Хусусийлаштириш монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳуддий бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин, дейилади маъмурият хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: