Самарқанд вилоятидаги конга $26 млндан зиёд маблағ тикилади

Дата: 17:03, 10-03-2014.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Навоий тоғ-металлургия комбинати (НТМК) ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Самарқанд вилоятида жойлашган Чормитан конини очиш ва эксплуатацияга туширишга $26 млндан ошиқ маблағ тикадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Навоий шаҳри ва вилояти портали маълумотига кўра, 2014-2016 йилларда НТМК 4-гидрометаллургия заводида отин қазиб олишга $100 зиёд пул тикади. Ушбу лойиҳа завод қувватини 1,8 млн тонна рудагача ошириш имконини беради. Бу, 30% ўсиш демакдир.
Эслатиб ўтамиз, 2007 йилда Зармитан олтин қазиб олиш мажмуини қуриш ишлари бошланди. Ушбу лойиҳага $300 млн.маблағ тикилди. Бугунда ушбу мажмуада йилига 1 млн. тонн руда қазиб олинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: