Самарқанд вилоятидаги пахта заводида газ портлади
Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятидаги пахта заводидаги газ портлаши натижасида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.
“Портлаш 12 февраль куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида соат 16.00ларда Зомин кўчасида жойлашган “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖнинг цехида содир бўлди. Бу ерда хом пахтани қуритишга мўлжалланган иссиқлик ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган печнинг қувурларидан табиий газ сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган”, - деб хабар беради “Новости Узбекистана” республика ИИВнинг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бошқармасига таянган ҳолда.
Муассаса маълумотига кўра, портлашдан бино деворлари, томидаги темир панжараси ва бетон плиталари қулаб тушган. Натижада “Каттақўрғон пахта тозалаш” АЖнинг иш жойида бўлган икки ишчиси воқеа жойида вафот этган.
Сурат манбаи: https://kz.all.biz/lint-hlopkovyj-g263622


