Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида янги сув комплекси фойдаланишга топширилди
Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида спортнинг сув турлари бўйича янги сув комплекси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Объект олис қишлоқда атига олти ой давомида қуриб битказилди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, уни барпо этишга Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш фонди маблағларидан 3 млрд сўмдан зиёд йўналтирилди.
Комплексда ўқув-машқ машғулотларини ўтказиш учун барча имкониятлар яратилган.
Фонд маблағлари ҳисобига вилоятнинг Каттақўрғон, Пастдарғом ва Ургут туманларида ҳам сузиш комплекслари қурилди.
$1=8163,93 сўм
Сурат манбаи: http://ru.sputniknews-uz.com/society/20170830/6162475/akvapark-otkrili-v-samarkande.html