Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокими ўзгарди

Дата: 15:10, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокими ўзгариб, Жамол Ибрагимов ўрнига Бахтиёр Эргашев ҳоким қилиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир қарор вилоят ҳокими Зоир Мирзаев томонидан қабул қилинган бўлиб, Нуробод тумани Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида эълон қилинди.

Туманнинг олдинги ҳокими Ж.Ибрагимов ўз вазифасидан бўшаш ҳақида ариза берган бўлиб, шундан кейин вилоят маъмурияти раҳбари Бахтиёр Эргашевни ҳоким вазифасиини бажарувчи этиб тайинлаган эди. У бундан олдин туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамизки, Нуробод тумани вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий, маданий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Фақат ўтган йилнинг ўзида бу ерда 113 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган, 14 инвестиция лойиҳаси амалга оширилган, тадбиркорлик субъектларига 8,1 млрд сўмлик кредитлар берилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: