Самарқанд вилоятининг ҳокими тайинланди
Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилоятининг ҳокими лавозимига тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир хабар давлат раҳбари матбуот хизматининг сайтига жойлаштирилган.
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ, Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, Туробжон Жўраев шу йилнинг июнида Ўзбекистон президентининг таклифи билан Самарқанд вилоятининг ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.