Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида замонавий парк очилди

Дата: 15:12, 26-08-2014.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Кеча Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида тумандаги биринчи замонавий маданият ва истироҳат парки очилди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туман ҳокимиятидан хабар қилишларича, янги парк Ургутнинг қоқ марказида, эски марказий бозор ўрнида жойлашган. Шу сабабли ушбу ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун анча ҳаракат қилишга тўғри келди.

Ободонлаштириш ишларига “УзБАТ А.О.” ҚК компанияси ҳомийлик қилиб, бунинг учун 1,2 млрд сўм маблағ ажратди.

Янги паркнинг энг кўзга кўринарли жиҳати – 13 насос ёрдамида ишлайдиган марказий фаввора бўлди. Маҳаллий мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳозирча парк ушбу кўрсаткич бўйича республикада ягона ҳисобланади.

Парк ҳудуди жами 7 гектарни ташкил қилади, келажакда у 10 гектарга қадар кенгайтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: