Самарқанд вилоятининг янги ҳокими сайланди

Дата: 16:14, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилоятининг янги ҳокими этиб сайланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 Ушбу қарор халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинди.

 “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланди”, - дейилади ТИВ сайтида жойлаштирилган хабарда. 

Бундан олдин Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: