Самарқандда 17 ёшли ўсмирнинг телефонларини ўғирлаб кетган икки талончи қўлга олинди

Дата: 16:27, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Самарқандда 17 ёшли ўсмирнинг телефонларини ўғирлаб кетган икки талончи қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ИИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Республика ИИВ маълумотларига кўра, Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ички ишлар бўлимига 17 ёшли йигит мурожаат қилиб, Янгиқишлоқ қишлоғи ҳудудида икки нафар номаълум шахс унга тегишли 2 дона “ NOKIA ” русумли қўл телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб, сўнгра воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

“Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб 17 ва 18 ёшли фуқаролар содир этгани тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олинди”, - дейилади ИИВ хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: