Самарқандда 96 корхона иштирокида бўш иш жойлари ярмаркаси ўтказилди

Дата: 17:40, 13-11-2015.

Самарқанд. 13 ноябр. ЎзТАГ - Самарқандда 96 корхона иштирокида бўш иш жойлари ярмаркаси ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Самаркандский вестник” газетаси хабарига кўра, улар томонидан 563 бўш иш ўрни ва 522 квоталанган иш жойлари тақдим этилди.

Тадбир ташаббускорлари Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, "Ҳунарманд” уюшмасининг Самарқанд бўлими, шаҳар прокуратураси ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази бўлдилар.

“Навбатдаги ярмарка иш изловчилар ва иш берувчилар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларнинг ўрнатилишига хизмат қилади. Бу сафат меҳнат муҳожирларини ишга жойлашга эътибор берилди. Уларнинг кўпчилиги узоқ йиллар хорижда ишлаган ва ҳозирда иш қидириш жараёнида. Ярмаркага келганларнинг кўпчилиги бизнеснинг турли соҳаларидаги иш таклифлари билан танишдилар, меҳнат бозорини ўргандилар, суҳбатдан ўтдилар. Бу каби ярмаркалар барчага зарур ва фойдали”, - деди газетага Самарқанд вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Беҳзод Раҳматуллаев.

Ярмарка якунлари бўйича унга коллеж ва лицейларнинг уч юз битирувчилари ташриф буюрди, 64 киши мутахасислардан зарур маслаҳатлар олди, 45 киши ишга йўлланма олди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: