Самарқандда қачон ва қаерда палов фестивали бўлиб ўтади

Дата: 17:38, 24-04-2019.

Тошкент. 24 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Самарқандда қачон ва қаерда палов фестивали бўлиб ўтиши айтиб ўтилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

“27 апрелда Самарқандда миллий анъаналар билан таништириш ва ўзбек ошхонасининг миллий таоми бўлган паловнинг тайёрланишини кўрсатиш мақсадида палов фестивали бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, ташкилотчилар мамлакатнинг турли ҳудудларидан ошпазларни таклиф этди.

Фестивал Самарқанддаги “Усталар маркази” қошидаги “Ош маркази”да соат 10.00 да бошланади.

Сурат манбаи: sovkusom.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: