Самарқандда Бутунжаҳон туризм кунини нишонлаш доирасида 1 тонна палов тайёрланади
Тошкент. 27 сентябр. ЎзТАГ – 27 сентябр куни Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган фестиваль муносабати билан 1 тонналик палов тайёрланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Самарқанд ҳокимиятидан хабар қилишларича, тадбир 27-29 сентябр кунлари Руҳобод мажмуасидаги Ҳунармандлар марказида бўлиб ўтади. Тадбир доирасида туристик ярмарка (ҳунармандлик, кулолчилик маҳсулотлари, тўқувчилик ҳунари), бадиий кўргазма, нон маҳсулотлари кўргазмаси, фотозона, миллий ижрочилар концерти, ёш истеъдодлар шоуси, “Эл мероси” театри томошаси бўлиб ўтади ва анъанавий самарқанд палови тайёрланади.
Оғирлиги 1 тонналик палов И. Каримов кўчасида соат 17.00 да тайёрланади.
Ташкилотчиларнинг қайд этишларича, шу куни шаҳардаги барча музей ва диққатга сазовор жойларга ва Регистон майдонидаги 3D меппинг шоуга кириш бепул бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон туризм куни 1979 йилда ЖСТ Бош ассамблеяси томонидан таъсис этилган. У ҳар йили 27 сентябрда нишонланади.
Сурат манбаи: из http://times.tj


