Самарқандда Contact тизимининг мамлакатдаги биринчи идораси очилди

Дата: 12:57, 02-09-2014.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – Самарқандда россиянинг Contact пул ўтказишлари тизимининг мамлакатдаги биринчи идораси очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Идора тизимнинг энг биринчи ҳамкорларидан бири бўлган “Туронбанк” акционерлик-тижорат банкининг бўлимларидан бирида очилди.

Бу ердаги операциялар АҚШ долларлари ва евроларда амалга оширилмоқда. Пул ўтказишлари учун тарифлар ўтказма миқдори ва жўнатилган мамлакатдан келиб чиққан ҳолда 0,15%дан 1% фоизгача қилиб белгиланган.

“Contactнининг яқин хориждаги иккинчи фирма идораси айнан Ўзбекистонда очилганидан хурсандмиз. Бу ерда пул ўтказмаларига талаб катта ва хизматлар сифатига ҳам қатъий талаблар қўйилади. Contact хизматлари ушбу талаб даражасида”, – деди очилиш маросимида тизимнинг сотув каналлари департаменти директори Сергей Нестеров.

Эслатиб ўтамизки, Contactнинг яқин хориждаги биринчи идораси 2014 йилнинг апрелида молдавиянинг Banca de Economii банки бўлимида очилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: