Самарқандда долзарб божхона масалалари муҳокама қилинди

Дата: 20:10, 19-05-2017.

Самарқанд. 19 май. ЎзТАГ – Самарқандда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилишида долзарб божхона масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси” хорижий корхонаси филиалининг маъмурий биносида бўлиб ўтган тадбирда божхона омборларида узоқ вақтдан буён сақланаётган маҳсулотларни инвентаризациядан ўтказиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида гап кетди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Жамоатчилик маслаҳат кенгашининг раиси Э.Салиховнинг таъкидлашича, бундай учрашувлар Каттақўрғон, Ургут, Пастдарғом, Пайариқ туманлари ва Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида ўтказилди.

Унда тадбиркорлар божхона соҳасида қабул қилинаётган янги хужжатлар билан таништирилди, имтиёзларни қўллаш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, экспорт-импорт товарлар, транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ва талаблари бўйича босма нашрларга мунтазам равишда материаллар тақдим этиш борасида тактифлар ишлаб чиқилди.

Маълумот ўрнида, Самарқанд вилоятида 27 божхона омбори мавжуд бўлиб, ундан 13таси ёпиқ ва 14таси очиқ турдаги омборлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: