Самарқандда электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда

Дата: 18:05, 07-02-2017.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Самарқанд шаҳрида “Марказгазтаъминот” билан биргаликда газ хажмини ўлчаш аниқлигини таъминлаш мақсадида электрон газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида “Ўзстандарт”агентлиги хабар бермоқда.

Келажакда бу иш Самарқанд вилоятининг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилади.

“Аҳолига қулайлик яратиш мақсадларида яқин орада давлат электрон газ ҳисоблагичларини кредит асосида сотиш ва ўрнатиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: