Самарқандда еттинчи марта гул байрами бўлиб ўтади

Дата: 12:24, 23-09-2015.

Самарқанд. 23 сентябр. ЎзТАГ – 10 октябрда Самарқанд Ўлкашунослик музейида еттинчи марта “Гулла, жонажон Самарқанд!” номли гул байрами бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Тадбир Самарқанд Ўлкашунослик музей-қўриқхонаси, касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси, Ориф Гулханий уй-музейи ва Амир Темур номидаги Маданият ва истироҳат маркази томонидан ташкил этилган.

Байрам дастуридан гуллар, декоратив ўсимликлар ва гул композициялар кўргазма-ярмаркаси, тақдимотлар, конкурслар, табиат ихлосмандлари учрашуви, мутахассислар маслаҳатлари ва концерт ўрин олган.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилги гул байрами 11 октябрда Самарқанд куни арафасида бўлиб ўтган эди. Маълумки, 1996 йилда 18 октябр куни мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳри куни деб эълон қилинган.

2015 йилда ушбу кун 19-марта нишонланади.

Гуллар байрами ҳар йили ўтказиладиган тадбир бўлиб, ундан кўзланган мақсад қадим шаҳар аҳолисини табиатга яхши муносабатда бўлиш, гулчилик анъаналарини қайта тиклаш ва ривожлантиришга ундаш ҳамда усимлик дунёсини сақлашдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: