Самарқандда ФАО конференцияси бўлиб ўтади

Дата: 12:41, 05-07-2016.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 2-5 ноябрда юзлаб халқаро экспертлар Самарқандда йиғилиб, бу ерда бўлиб ўтадиган илмий ишлар таҳлили ва Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги қишлоқ хўжалик савдоси келажагига бағишланган конференцияда иштирок этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кавказ ва Марказий Осиёда минтақавий ва халқаро ҳамкорлик: Қишлоқ хўжалик савдоси соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар” мавзусидаги конференциясини ташкил қилиш билан Лейбниц номидаги Иқтисодиёти ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатларда қишлоқ хўжалик ривожланиши институти БМТ Қишлоқ хўжалик ва озиқ овқат дастури (ФАО) ва Германия Академик алмашинув хизмати молиявий кўмагида шуғуланмоқда.

“Конференция таклиф этилган олимлар ва турли минтақалар ҳокимиятлари вакиллари ўртасида билимлар алмашиш учун платформа вазифасини ўтайди.  Иштирокчилар қишлоқ хўжалик савдоси соҳасидаги илмий ишланмалар ва тажрибалар натижалари билан ўртоқлашадилар”, - деб таъкидлашди ФАОда.

Тадбир доирасида катта ва кичик фермер хўжаликларига ташриф буюриш, шунингдек, Самарқандга экскурсия ташкил этиш режалаштирилмоқда. У Буюк ипак йўлининг савдо ва минтақавий ҳамкорликдаги ролига бағишланади.

 Конференция минтақавий иқтисодий ҳамкорлик ривожи ишига салмоқли ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: