Самарқандда Франция элчихонаси ўзбек педагоглари учун семинар ўтказмоқда

Дата: 15:20, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ –17-21 ноябр кунлари Самарқандда Франция элчихонаси томонидан ўзбек педагоглари учун ташкил этилган семинар бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Семинарда Самарқанд ва қўшни вилоятларидан келган 60 атрофида фразцуз тили ўқитувчилари иштирок этмоқдалар.

Элчихонадан хабар қилишларича, тингловчилар орасида мактаблар, коллежлар, лицейлар ва ОЎЮлари педагоглари бор. Семинар лингвистика ва педагогика соҳасидаги француз мутахассислари Франсин Бессель, Лаура Бернар ҳамда элчихонанинг француз тили соҳасида ҳамкорлик бўйича атташеси Фредер Вийон томонидан олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Самарқанддаги семинар Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган учинчи шундай тадбирдир. Илгари Андижон ва Тошкентда ҳам юқоридаги каби семинарлар ўтказилган эди.

Семинарлар Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасига тегишли бўлиб, Ўзбекистонда 2013 йилдан бери амалга оширилаётган Хорижий тилларни ўқитиш соҳасида ислоҳотлар дастури доирасида ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: