Самарқандда фуқароларни Санкт-Петербургда ишлашга олиш бўйича марказ очилади
Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Самарқандда фуқароларни Санкт-Петербург корхоналарида ишлашни истовчиларни саралаш бўйича марказ очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, илк ишга олиш ишлари Санкт-Петербург маданий-ишбилармонлик миссиясининг Ўзбекистонга 7-10 ноябрдаги ташрифи доирасида бўлиб ўтади.
Делегация таркибига Санкт-Петербург губернатор ва вице-губернатори, давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, олий ва ўрта таълим муассасалари, тиббий муассасалар вакиллари киришган.
Шунингдек, Тошкентда “Санкт-Петербург ва Ўзбекистон Республикаси: ҳамкорликнинг янги уфқлари” бизнес-форумини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари, Санкт-Петербург ва Тошкент ҳокимияти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича келишув имзоналиши кутилмоқда.
Шунингдек, делегация Тошкент ва пойтахт вилояти лицей, коллеж, ОТМ ўқитувчилари учун рус тили бўйича олимпиада ҳам ўтказади.