Самарқандда ИДга қўшилишни режалаштираётган экстремистларга ҳукм ўқилди

Дата: 14:13, 20-10-2016.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг ходимлари Самарқанд вилоятидаги қидирув тадбирлари доирасида Каттақўрғон туманида яшовчи Сурия ҳудудида жангарилар тарафда жанг қилишни режалаштираётган икки кишини қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

28 ёшли Маманиез Расулов ва 40 ёшли Фарход Худайбердиевлар Россия Федерациясининг Владивостогида меҳнат муҳожирлиги пайтида диний-экстремистик ташкилот тарафдорлари томонидан ёлланган бўлган. Уларни ёллаган кишилар Қирғизистон фуқаролари бўлиб, Владивостокдаги Шепеткова кўчасидаги масжидда фаолият юритишган. Улар ўзларини “Абдуҳаким” ва “Сардор” деб таништиришган.

“М.Расулов ва Ф.Худайбердиевлар  юқоридаги фуқаролар бошчилигида Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларидан ташкил топган “жиҳодчилар” гуруҳи таркибида кечки ибодатдан сўнг радикал экстремизм ва терроризм ғояларини ўрганиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланишган. Улар Интернетда Абдували Мирзаев, Тоҳир Йўлдошевнинг маърузаларини тинглашган ва экстремистларнинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақидаги роликларни кўришган”, - деб таъкидланади куч тизимлари хабарида.

 Кейинчалик қўлга олинган шахслар Сурия ҳудудида “кофирлар”га қарши “жиҳод” қилиш мақсадида қурол-яроғлардан фойдаланишни ўрганиш учун “Ислом давлати” тарафида жанг қилишни ржалаштиришган.

Жиноятчиларни қўлга олиш чоғида МХХ ходимлари  улардан экстремистик адабиётлар ва Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ислом давлати қуриш зарурлиги ҳақидаги маърузалар ёзилган электрон манбаларни олиб қўйдилар. 

Айбланувчилар судда ўз айбларини тўлиқ тан олдилар. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди М.Расуловни 9 йилга, Ф.Худайбердиевни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: