Самарқандда “Ҳиндистон-Марказий Осиё” мулоқотининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади

Дата: 09:07, 11-09-2018.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – 13-14 сентябрда Самарқандда “Ҳиндистон-Марказий Осиё” мулоқотининг навбатдаги 5-мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумот бермоқда.  

Хабарга кўра, тадбир Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази томонидан Халқаро ишлар бўйича Ҳиндистон кенгаши билан ҳамкорликда ташкиллаштирилмоқда.

Шундан сўнг маълум қилинишича, Ҳиндистоннинг делегацияга Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар Давлат вазири Мобашар Жавад Акбар бошчилик қилади. Тадбирда Марказий Осиё (МО) давлатларининг етакчи олим ва экспертлари ҳам иштирок этадилар.

Таъкидланишича, бўлажак форум чоғида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг жорий динамикаси, барқарор тараққиётга қарши қаратилган хавф ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, шунингдек Марказий Осиё давлатларининг Ҳиндистон билан сиёсат, иқтисодиёт, хавфсизлик ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштириш борасидаги долзарб таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: из http://eurasian-defence.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: