Самарқандда итларнинг оммавий заҳарлашдан сўнг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг икки ходими ишдан бўшатилди

Дата: 13:45, 05-09-2019.

Тошкент. 5 сентябрь. ЎзТАГ – Самарқандда итларни оммавий равишда заҳарлашдан сўнг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг икки ходими ишдан бўшатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига таяниб.

Ижтимоий тармоқларда "Истиқбол" маҳалласида итларнинг заҳарланиш ҳолати муҳокама қилинмоқда. Самарқанд вилояти ҳокимияти маҳаллий ободонлаштириш хизматларининг ишчилари дайди ва уйсиз итларни тутиш билан шуғулланишини аниқладилар.

Самарқанд вилояти ҳокимиятининг хабар беришича, ишдан бўшатилганлар орасида бўлим бошлиғи О.Алламуродов ва ходим У.Ражабов бор.

Афсуски, воқеа ветеринария ва чорвачилик бўлими ходимларининг айби билан содир бўлган. Ўз вақтида итларни даволаш ва эмлаш ўрнига, бўлим ходимлари уларни йўқ қилиш билан шуғулланишган”, – дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, ҳокимият ходимлари ушбу жиноятчилар тўғрисидаги маълумотларни вилоят прокуратурасига юборган. У ерда уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Самарқанд шаҳар ҳокимияти итларни оммавий равишда заҳарланганлигини тан олган. Улар фуқароларнинг кўплаб шикоятларидан сўнг ҳайвонларни йўқ қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузилганлигини тушунтиришди. Маҳаллий аҳоли уйсиз ҳайвонларнинг одамларга ҳужумлари ҳақида хабар беришган.

 

Сурат манбаи: 2x2.su

Янгилик билан ўртоқлашиш: