Самарқандда халқаро инфраструктура кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 17:07, 07-06-2017.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – 14-16 июнда Самарқандда “Ўзбекистон инфраструктураси 2017” халқаро минтақавий кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир ташкилотчиси бўлган “Kongress Servis” ва ITE Uzbekistan компаниялари уюштирган матбуот анжумани ана шу тадбирга бағишланди.

Кўргазмада 17 мамлакатдан 40 компания ва брендлар иштирок этади. Улар орасида Бельгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Исроил, Индонезия, Испания, Италия, Хитой, Голландия, Россия, Словения, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Швеция вакиллари бор.

Бунга қадар Фарғонада икки бор ўтказилган кўргазмани Самарқанд қабул қилиб олди. Uzbekistan Infrastructure Samarkand 2017 экспозицияси “Садаф” танталар уйи залида жойлашади.

Ташкилочилар халқаро компаниялар эътиборини жалб қилиб, технология ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларини Ўзбекистон жанубий ҳудудлари тадбирларлари билан бир жойга тўплашни ният қилишган.

Кўргазма Самарқанд вилоятидан ташқари қўшни Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Жиззах вилоятлари саноат корхоналари ва кичик бизнеси вакилларига мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: