Самарқандда Конфуций институти очилди
Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Чоршанба куни Самарқандда “Конфуций институти” - Хитой маданий-таълимий маркази очилди, деб хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
“Бу ерда хитой тили ўргатилади, шарқий қўшнимизнинг тарихи ва маданияти, анъаналари билан таништирилади, Хитой маданияти кунлари ўтказилади”,- дейилади Ўзбекистон Таълим вазирлиги хабарида.
Хитой маркази Самарқанд Давлат чет тиллар институти билан келишув асосида ишга туширилди.
Ўзбекистондаги биринчи Конфуций институти 2005 йилда Тошкент Давлат шарқшунослик институти қошида ташкил қилинган эди. Ҳозирда бу ерда 400 тингловчи хитой тилини ўрганмоқда.
Конфуций институти – хитой тили ва маданиятини ўрганиш марказлари бўлиб, бу ерда хитойлик ўқитувчилар ишлайдилар. Дунёда 30 ана шундай марказлар мавжуд.
Илгари ЎзТАГ жорий йилнинг июлида илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой қўмитаси йиғилишида Самарқандда Конфуций институти ташкил қилиш ҳақида келишув тузилганлиги ҳақида хабар қилган эди.