Самарқандда Конфуцийга ёдгорлик ўрнатилади

Дата: 17:29, 11-01-2019.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Самарқандда хитойлик файласуф Конфуцийга ёдгорлик ўрнатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Конфуций боғида аллома фалсафасига рамзий дарвозалар, шунингдек, черепица томли анъанавий хитой ўриндиқлари ўрнатилган.

Хабарларга кўра, ёдгорлик тез орада қурилиш ишлари якунланадиган боғда жойлашган. Ёдгорлик ортида самарқандлик рассомлар томонидан чизилган тарихий сюжетли бадиий паннолар жойлаштирилган.

Шунингдек, Самарқандга Хитойдан улкан гул вазалари ва ёритқичлар келтирилган.

 

Сурат манбаи: https://uz.sputniknews.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: