Самарқандда махсус туристик карталар ишлаб чиқилди

Дата: 08:45, 15-03-2018.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Самарқандда саёҳатчилар учун ихчам қилиб тахлаб, чўнтакка солиб қўйиш мумкин бўлган махсус туристик карталар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Давлат туризм қўмитасидан маълум қилишларича, картага тарихий ва маданий объектлар, меҳмонхоналар, туристик агентлик ва ресторанлар тўлиқ туширилган.

Қўшимча қиламизки, президентнинг “Ўзбекистон Республикаси туристик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мамлакатга мустақил равишда келувчи сайёҳлар оқими кўпайиши кутилмоқда.

Бу ишга, шунингдек, 7 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилиши ва 39 мамлакат учун виза режимининг соддалаштирилиши ҳам кўмаклашади.

Сурат манбаи: https://nuz.uz/kultura-i-iskusstvo/31070-vypuscheny-karmannye-karty-samarkanda-dlya-turistov.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: