Самарқандда мамлакатимизда биринчи ҳалол стандартдаги меҳмонхона қурилиши бошланди

Дата: 13:41, 23-05-2019.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Самарқандда Ўзбекистонда биринчи ҳалол стандартдаги меҳмонхона қурилиши бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19 май куни Самарқандда Sahid Imam Al-Buhari меҳмонхонаси қурилиши пойдеворини барпо этиш маросими бўлиб ўтди. Меҳмонхона Ўзбекистонда ҳалол стандарти бўйича жойлаштириш биринчи восита бўлади", - дейилади Ўзбекистон Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, меҳмонхона қурилиши Sahid Group томонидан Имом Ал-Бухорий мажмуаси ҳудудида SAGкомпанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Дастлаб, меҳмонхонада 100 хона очиш режалаштирилган, лекин кейинги 5 йил ичида хоналар сони 300 етади, деб режалаштирилган.

 

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: