Самарқандда наркосотувчиларнинг йирик уюшган жиноий гуруҳи фош қилинди

Дата: 14:42, 15-08-2017.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари йирик партиялардаги наркотиклар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳни зарарсизлантирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимининг расмий хабарига асосланган ҳолда.

Ходимлар Ургут ва Самарқанд туманлари, шунингдек, Самарқанд шаҳрида наркодилерлар тармоғи ишлаётганлигини аниқладилар. Гуруҳ қўшни Тожикистондан олиб келинган наркотиклар сотувини йўлга қўйгани маълум бўлди. 11 кишидан иборат тўдага Отабек Файзиев бошчилик қилган.

“Қўшни Тожикистондан йирик миқдорда наркотиклар олиб келингани маълум бўлгач, Ургут тумани ҳудудида жиноятчиларни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди. 24,3 кг афюн моддаси ноқонуний айланмадан олиб қўйилди”, - дея таъкидланади хабарда.

Гуруҳ ишини ака-ука Файзиевлар мувофиқлаштириб турган. Хусусан, Отабек Файзиев яшаган жой текширилганида бу ердаги яширин ўрадан 6,4 кг афюн, унинг укаси Жонибек Файзиев турган ердаги туйнукдан эса 7,3 кг афюн топилди.

УЖГ аъзолари уйларидаги ёрдамчи бинолардан ҳам йирик партиялардаги наркотик моддалар топилди. Валишер Тошбоевдан 4,3 кг афюн, Алимардон Зиёевдан 5,8 кг, муқаддаам икки марта шу каби жииноятлар учун судланган Садриддин Шариповдан 120 гр., Шухрат Акрамовдан 140 грдан зиёд, Умиджон Бобомуллаевдан 132 гр. афюн топилди, шунингдек, электрон тарозилар, хорижий ва миллий валюта ҳам олиб қўйилди”, - дейилади куч тизими хабарида.

Жиноий гуруҳга Юнус Мелибоев, Ориббой Хамроев, олдин наркотикларни ноқонуний тарқатиш учун судланган Ҳусан Баҳриев ва Воҳид Тошбоевлар ҳам киришган.

Наркосотувчиларнинг иши Жиноий ишлар бўйича Самарқанд туман судида кўриб чиқилди. Гумондорлар судда айбларини тўлиқ тан олдилар. Кўриб чиқилган материал ва ашёвий далиллар асосида УЖГ барча аъзолари айбдор деб топилиб, Ўз.Р Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича 7 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: