Самарқандда қоидабузарлик жойидан қочишга уринган ҳайдовчи ППХ инспекторини уриб кетди

Дата: 09:26, 20-07-2017.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Самарқандда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси доирасида ҳайдовчи юқори тезликда патруль-пост хизмати инспекторини уриб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Юқори тезликда ҳаракатланган “Нексия” автомашинаси инспекторнинг талабларига бўйсунмаган ҳолда юқори тезликда кичик сержант Шерзод Мустафаевни уриб кетди. ЙҲХББ инспектори пешонаси ёрилган, тоз суяги синган ва бош мияси шикастланган ҳолда касалхонага ётқизилди. Ҳозирда ҳайдовчи қўлга олинди. Тергов олиб борилмоқда”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: