Самарқандда она ўз боласининг қотилига айланди

Дата: 17:05, 26-04-2018.

Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Самарқандда ёш она 7 ойлик ўз боласининг қотилига айланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасига асосланган ҳолда.

“Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 24 апрель куни соат 15.30ларда, “Олмазор” МФЙ Ф.Р.ни уйида қизи А.Б (исми ўзгартирилган) шу ерда ўз жонига суиқасд қилиб, 10 дона “Цинепар” таблеткаларини истеъмол қилиб, иккала қўл билак қисмларини пичоқ билан кесиб жароҳат етказиб, сўнг 23 октябрь 2017 йилда туғилган фарзандини бағрига қаттиқ босиши натижасида болага ҳаво етишмай воқеа жойида ўлган”, - деб таъкидланади ИИВ хабарида.

Ҳозирги пайтда А.Б касалхонага ётқизилган.

Сурат манбаи: https://www.andrewholecek.com/lucid-dreaming-supplements-galantamine/

Янгилик билан ўртоқлашиш: