Самарқандда “Самарқанд Сити” махсус туристик ҳудуди ташкил этилади

Дата: 15:19, 10-11-2017.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – 2017-2019 йилларда Самарқанднинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ, шаҳарда “Самарқанд Сити” махсус туристик ҳудуди ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябр куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқида айтиб ўтди. 

“Самарқанднинг улкан туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу борада вилоятда қандай катта салоҳият борлиги ҳақида сизларнинг олдингизда ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ, деб ўйлайман”, - деди Ўзбекистон Президенти. 

Бу борада биз янги, замонавий ёндашувлар асосида иш олиб боряпмиз, деди Мирзиёев. “Яъни, “Хавфсиз туризм” концепцияси ишлаб чиқилиб, у барча ҳудудларда, жумладан, Самарқанд шаҳрида ҳам кенг жорий этилади. Шу тариқа хорижий ва ички сайёҳлар хавфсизлигини тўлиқ таъминлашга эришамиз”, - деб таъкидлади Ўзбекистон Президенти.

Янгилик билан ўртоқлашиш: